Ироқ федерал суди Курдистон мухториятининг мамлакат таркибидан чиқиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги ҳафталарда Ироқ Курдистони атрофидаги вазият кескинлик сақлаб турибди. 25 сентябрдаги референдумдан сўнг минтақа ҳукумати мустақиллик эълон қилишга тайёрланаётган эди, аммо Ироқ мунтазам қўшинлари «Ҳашд аш-Шаъбий» қуролланган отрядлари кўмагида курдларнинг «Пешмерга» қуролли милициясини Киркукдан ва яна кўплаб позициялардан сиқиб чиқарди. Курдистон президенти Масъуд Барзоний истеъфо берди.
Шу масала юзасидан ўтказилган эшитувлардан сўнг суд республика конституциясида бирор-бир минтақанинг ажралиб чиқишини белгилайдиган модда йўқлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)