Шимолий Кореянинг Rodong Sinmun давлат газетасида чоп этилган мақолалардан бири АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг «адабини берадиган» нарса фақат жисмоний куч эканлиги айтилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Трамп қачон ўйламай қадам ташлашини ҳеч ким айта олмайди. Уни бундай қадамдан тутиб қолишнинг ягона йўли жисмоний куч билан адабини беришдир», — дейилади материалда.
Материалда КХДР бор кучи билан АҚШга қарши туриши таъкидланган.
«Трамп ва унинг қуршовини яна бир бор огоҳлантирамиз. Агар улар вайроналарни йиғиштириб юришни хоҳламаса, ўйламай қадам ташлашмасин», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)