Германия Бундеслигасининг 11-турида чемпионлик учун даъвогар бўлган икки клуб — «Боруссия Дортмунд» ва «Бавария» ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг «Сигнал Идуна Парк» аренасида ўтиши дортмундликлар фойдаси учун хизмат қилиши мумкин эди. Бироқ асосий рақибга қарши беллашувда Петер Бош шогирдлари бир ишнинг уддасидан чиқа олмади. Мухлислар ташрифи борасида Европанинг энг яхши стадиони бўлган арена шу куни «Боруссия»нинг йирик мағлубиятига гувоҳ бўлиши мумкин, агар Марк Бартра 3 та голга бир марта жавоб қайтара олмаганида.
Ваҳоланки, дортмундлик футболчилар мавсумни даҳшатли кўрсаткичлар билан бошлаганди. «Бавария» эса муаммо бош мураббий Карло Анчелоттида деган қарорга келиб, италиялик мутахассисга чиқиш эшикларини кўрсатди. Юпп Хайнкеснинг қайтарилиши чиндан ҳам ижобий натижаларга сабаб бўлмоқда. Унинг бошқарувида «Бавария» йўлидан чиққан рақибни таслим этаётгани бор гап.
Ўтган мавсум вице-чемпиони «Лейпциг»ни ҳам осон бўлмаган ўйин кутиб турганди. Кучли учликка киришга интилаётган жамоага қарши ўйинни «буқалар» ғалаба билан якунлай олди ва «Боруссия»ни қувиб ўтиб кетди.
Германия Бундеслигаси 11-тур беллашувлари 4 ноябрь, шанба
«Лейпциг» — «Ганновер» 2:1
Голлар: Жонатас, 56 (0:1). Юссуф Поулсен, 70 (1:1). Тимо Вернер, 86 (2:1).«Боруссия Д» — «Бавария» 1:3
Голлар: Арен Роббен, 17 (0:1). Роберт Левандовски, 37 (0:2). Давид Алаба, 67 (0:3). Марк Бартра, 88 (1:3).5 ноябрь, якшанба«Кёльн» — «Хоффенхайм» — 19:30
Изоҳ (0)