Британияда Рокки лақабли кучукча қўй сурувини тўғри ошхонага етаклаб келди. Фермернинг рафиқаси воқеани видеога олиб, роликни Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.
Аёл The Telegraph нашрига берган интервьюсида ўша куни уй ишлари билан банд бўлганини ва кутилмаганда шу воқеага гувоҳ бўлганини айтди. Ўгирилиб қараб, аёл ошхонада тўққиз қўй ва қилган ишидан мамнун итини қўйди.
Ошхонанинг орқа эшиги очиқ бўлиб, Рокки шундан фойдаланди ва хўжайинларининг хурсанд қилмоқчи бўлди. Натижада аёл қўйларни чиқариб юбориб, ошхонани йиғиштиришига тўғри келди.
Изоҳ (0)