Еврокомиссия расмий вакили Анника Брейдтхардт Брюссель Испания федерал ҳукумати ва Каталония раҳбариятининг ихтилофига аралашмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Журналистлар Каталония атрофидаги вазият кескинлашиб бораётганини, Брюссель Мадрид ва Барселона ўртасида воситачи бўлиш таклифидан муқаддам воз кечган бўлса, энди бунга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бунга жавобан Брейдтхардт Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкернинг фикрини такрорлади.
«Бу пресс-залда кўп маротаба ўз нуқтаи назаримизни билдириш имкониятига эга бўлган эдик. Испаниянинг конституцион тартибини бутунлай ҳурмат қиламиз, бу нуқтаи назарга бирор қўшимча қила олмайман», — деди Брейдтхардт хоним.
Изоҳ (0)