Паркент туманида ўғрилик ҳолати фош этилди, бунинг натижасида салкам 25 миллион сўмга тенг қимматликлар эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ маълум қилди.
Айтилишича, Паркент туман ИИБга 1970 йилда туғилган Адҳам Бойқўзиев ариза билан мурожаат қилиб, 26 октябрь куни соат 05:00 дан 08:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйга кириб, у ердан 15 миллион сўм пул 9 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаганини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Паркент туманида яшовчи 1993 йилда туғилган Хушнуд Тожиев ва Эрали Ёрбековлар содир этгани аниқланди.
Талончилар ушланди. Ашёвий далиллар олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)