Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидан «Ислом жиҳоди» радикал гуруҳи аъзолари томонидан қазиб чиқарилган туннелни портлатиб юборди. Портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар беради The Jerusalem Post.
Гуруҳ вакили Довуд Шихоб гуруҳ аъзолари «мудофаа тизими» қурилишида ҳалок бўлганини тушунтирди. Айтилишича, туннел «Фаластин қаршилиги Исроил ҳужумига қарши мудофаа» учун қурилаётган эди.
Ҳалок бўлганларнинг таналари етказилган шифохона бош шифокори Камол Хаттоб ўлимга заҳарли модда сабаб бўлганини айтди.
«Барча ҳолатларда жасадларда кўкариш кузатилган, бу заҳарли газга реакциядир», — деди у.
Исроил ҳарбийлари қандай заҳарли газ қўллагани аниқлаштирилмади.
Изоҳ (0)