Америкалик, германиялик ва хитойлик олимлар фазода узоқ муддат бўлиб туриш янги хавф туғдиришини аниқлади. Тадқиқот The New England Journal of Medicine журналида чоп этилди, деб хабар беради The Telegraph.
Аниқланишича, микрогравитация шароитида узоқ муддат бўлиш бош мияда жиддий ўзгаришларга олиб келади. Хусусан, фокусировка, режалаштириш, ташкиллаштириш ва хотира учун жавоб берувчи мия соҳаларининг иш фаолияти бузилади.
Шунингдек, просоциал феъл-атвор, жамоавий ишга жавоб берувчи мия соҳалари зарар кўради.
Муаллифлар кўнгиллиларни танлаб олиб, уларни 90 сутка мобайнида микрогравитация шароитларини яратувчи ерга жойлаштирди. Шунингдек, улар 34 нафар астронавтни текширувдан ўтказди.
Бош мия деградациясига сабаб сифатида бош суяги ичи босимининг ўзгариши кўрсатилмоқда. Вазнсизликнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш учун тадқиқотчилар сунъий гравитацияси мавжуд космик кемалар яратишни тавсия этмоқда.
Изоҳ (0)