Чемпионлар Лигаси ғолиблиги учун даъвогар бўлган «Барселона» ва «Ювентус» клублари ҳам «Атлетико» сингари 4-турда 2 тадан очкони бой берди.
«Рома» АПЛ чемпиони «Челси»ни йирик ҳисобда таслим қилди. «Атлетико» эса Озарбайжон клубига яна очко улашди
«Барселона» Грецияда «Олимпиакос» меҳмони бўлиб, голсиз дурангга имзо чекди. Томонларнинг Каталонияда ўтган ўйинида «Барса» 3:1 ҳисобида зафар қучган, жамоа сардори Жерар Пике 1-бўлимда қизил карточка олиб, майдондан четлатилганди.Туриннинг «Ювентус» клуби эса Лиссабонда мағлубиятдан аранг қутулиб қолди. Гонсало Игуаин А сериянинг Миланда ўтган сўнгги турида дублга эришиб, «Ювентус»га 3 очко олиб келганди. Энди эса аргентиналик ҳужумчининг голи Турин клубини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Изоҳ (0)