Украинада ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг ўғли Александр ҳибсга олинди. У ИИВ учун рюкзаклар сотиб олишда давлат маблағини талон-торож қилиш иши бўйича гумондор ҳисобланмоқда, деб хабар беради Meduza.
Александр Аваков ва ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Сергей Чеботарь Украина аксилкоррупция бюроси томонидан ўтказилган тинтувлардан сўнг қўлга олинди.
Бюрога кўра, 2015 йили ИИВ ошириб кўрсатилган баҳо бўйича рюкзаклар партиясини харид қилган.
Давлатга келтирилган зарар 14 миллион гривнага баҳоланмоқда.
Ўз навбатида, ИИВ аксилкоррупция бюросини вазирликни дискредитация қилишда айбламоқда.
Изоҳ (0)