Президент Дональд Трампнинг Филиппинда бўлиб ўтадиган ACEАН тадбирларидаги иштироки Қўшма Штатлар бу ҳудуд ҳақида унутмаганлигидан далолат беради. Бу ҳақда The Straits Times газетасида чоп этилган мақолада маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент 12 ноябрь куни ташкилот ташкил топганлигининг 50 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади, эртаси куни эса ACEАН—АҚШ саммити бўлиб ўтади. Буларнинг барчасини Трамп Жануби-Шарқий Осиё ҳақида унутмаганлигидан далолат берувчи ютуқлар дейиш мумкин», — таъкидланади мақолада.
Нашрнинг маълум қилишича, Трамп Оқ уйга келгандан сўнг ҳудуд мамлакатлари безовталигини билдирган. Бунга биринчидан, Транс-Тинч океани ҳамкорлигининг қисқариши, иккинчидан, Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудий можаролар бўйича қатъий баёнотларнинг билдирилмаганлиги сабаб бўлган.
Бироқ шу кунларда АҚШнинг Филиппиндаги элчиси Ким Сун «Вашингтон Осиё—Тинч океани ҳудуди стратегик муҳимлигини англаган ҳолда бу ердаги барча мажбуриятларини бажаришда давом этишини», маълум қилган эди.
Изоҳ (0)