Токио жануби-ғарбидаги Канагава префектураси Дзама шаҳридаги кўп қаватли уйлардан биридаги йигитнинг квартирасидан тўққиз кишининг жасади қолдиқлари топилди. Бу ҳақда 31 октябрь, сешанба куни Kyodo ахборот агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Полиция томонидан топилган бўлакларга ажратилган жасадлар квартирадаги кўп сонли совутгич қутиларида сақланган. Полиция бедарак йўқолган 23 ёшли қизни қидириш давомида ушбу квартирани топди. Қиз тергов тахминига кўра, квартира эгаси билан интернетдаги худкушлар сайти орқали танишган. У аввалроқ Twitter’да ҳаётни бирга тарк этиш учун шерик қидираётгани ҳақида ёзув қолдирган эди.
Йўқолган қизни квартира соҳиби билан тасвирга олган видеокузатув камералари қайдлари ҳам топилган. Полиция йигит аллақандай худкушлар клуби орқали топган одамларни ўлдирганлигини тахмин қилмоқда. Исми ошкор этилмаган квартира эгаси қўлга олинган, тергов унга айблов эълон қилишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)