Швециянинг Telia Company телекоммуникацион компанияси Россиянинг «Мегафон» операторидаги ўзига тегишли 19 фоиз акцияларни «Газпромбанк»ка сотишга келишиб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Telia чиқарган хабарномада айтилишича, келишув натижасида компания «Мегафон» капиталидан тўлиқ чиқиб кетади.
Келишувнинг умумий суммаси 60,4 миллиард рублни ташкил этди, ҳар бир акция 514 рублга баҳоланди. Келишув шартларига биноан, «Газпромбанк» ярим йил давомида оператор акцияларини сотмайди.
Изоҳ (0)