Германия махсус хизматлари ходимлари Шверин шаҳрида янги террорчилик ҳужумини тайёрлаган 19 ёшли суриялик ўсмирни қўлга олди. Бу ҳақда Spiegel Online хабар бермоқда.
Терговчиларнинг версиясига кўра, Ямен А.А. исмли ўсмир 2017 йил июлидан портлаш уюштиришни режалаштира бошлаган.
Гумондор ижтимоий тармоқлар орқали қўлбола портловчи ускуна ясаш бўйича маълумот олишга урингани аниқланди.
Шунингдек, у ўзини «халифат аскари» деб атаган одам билан алоқада бўлиб турган.
Ўсмирнинг хонадонида ўтказилган тинтув чоғида бомба тайёрлашга мўлжалланган компонентлар, шунингдек, портатив радиостанциялар топилди.
Изоҳ (0)