Британиялик костюмёр, «Оскар» мукофотининг икки карра соҳиби Жон Молло 86 ёшида вафот эти. Бу ҳақда, The Sunday Times нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Охирги маълумотга қараганда, рассом 25 октябрь куни томир деменцияси оқибатида вафот этган.
Молло биринчи навбатда «Юлдузли жанглар» киносагаси қаҳрамонларининг костюмларини яратгани билан шуҳрат қозонган. Киносаганинг Дарт Вейдер, малика Лея, Хан Соло, Оби-Ван Кеноби ва бошқа қаҳрамонлари у туфайли ўз машҳур кўринишига эга бўлган. Киноэпопеянинг биринчи қисми — «Эпизод IV: Янги умид»даги иши учун Молло энг яхши дизайнер сифатида «Оскар» олган.
Изоҳ (0)