Италия А серияси 11-турининг марказий ўйинида «Милан» ва «Ювентус» клублари ўзаро тўқнаш келди. Беллашув тақдирини аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин томонидан урилган 2 та гол ҳал қилди.
Монтелла бошқарувида «Милан» 11 та ўйинда майдонга тушиб, шуларнинг 5 тасида зафар қучди ва шунчасида имкониятни бой берди. Бу эса яқин орада унинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкин. Ёзги трансфердаги харидлардан кейин миланликларнинг чемпионлик учун кураш олиб бориши таҳмин қилинганди.
Римнинг «Рома» клуби кетма-кет уч турда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Сўнгги бор «бўрилар» «Наполи»дан худди шу ҳисобда енгилганди. Эусебио Ди Франческо бошчилик қилаётган «Рома» иштирокидаги 10 та ўйиннинг тенг ярмида айнан 1:0 ҳисоблари қайд этилган. Шуларнинг 4 тасида римликлар 3 очкони қўлга киритган.
Италия А серияси 11-тур беллашувлари 28 октябрь, шанба
«Милан» — «Ювентус» 0:2
Голлар: Гонсало Игуаин, 23 (0:1). Гонсало Игуаин, 63 (0:2).«Рома» — «Болонья» 1:0
Гол: Стефан Эл-Шаарави, 33 (1:0).29 октябрь, якшанба«Беневенто» — «Лацио» — 16:30«Удинезе» — «Аталанта» — 19:00«Сампдория» — «Кьево» — 19:00«Наполи» — «Сассуоло» — 19:00 Спорт-ТВ«Кротоне» — «Фиорентина» — 19:00«Торино» — «Кальяри» — 00:45
30 октябрь, душанба«Верона» — «Интер» — 00:45 Спорт-ТВ
Изоҳ (0)