Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи жангариларининг «Толибон» радикал ҳаракати вакиллари билан тўқнашуви чоғида ИШИДнинг беш нафар аъзоси ўлдирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тўқнашувлар Афғонистон шарқидаги Нангархар вилоятида бўлиб ўтди. Жанглар 28 октябрь куни Хўжони туманида авж олди.
Отишмада «Толибон» ҳаракатининг бир қанча аъзолари яралангани айтилмоқда.
Тўқнашувга нима сабаб бўлгани маълум эмас.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)