Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистон қуролли кучлари Кашмирнинг Исломобод назорати остидаги ҳудудида Ҳиндистоннинг учувчисиз квадрокоптерини уриб туширди. «ТАСС» ахборотига кўра, квадрокоптер Покистон ҳудудида разведка миссиясини бажараётган бўлган.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Покистон қуролли кучларининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича хизмати бошлиғи генерал майор Асиф Ғафурнинг сўзларига кўра, учувчисиз парвоз қилувчи қурилма айни вақтда Покистон армияси ихтиёрида.

«Рахчикри секторида Назорат чизиғи бўйлаб жосуслик мақсадида кириб келган ҳинд квадрокоптери Покистон ўқотарлари томонидан уриб туширилди», — деди Ғафур. Генерал майор ҳодисаси 27 октябрь куни оқшомда юз берганини айтиб, бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Ҳиндистон томони ҳозирча мазкур ахборот бўйича бирор изоҳ бергани йўқ.

Бу сўнгги бир йил ичида кузатилаётган иккинчи шундай ҳодисадир. 2016 йилнинг ноябрида ҳам Кашмирнинг Покистон қисмига кириб борган Ҳиндистон дрони уриб туширилган эди.

Кашмир Ҳиндистон ва Покистон мустақилликка эришган 1947 йилдан бери икки мамлакат ўртасидаги асосий баҳс сабабидир. Кашмир сабаб учта Ҳиндистон—Покистон уруши бўлиб ўтган. Ҳозирда Кашмирда давлат чегараси йўқ — унинг ҳудудини Назорат чизиғи ажратиб туради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди