Америка расмийлари «Толибон» радикал афғон ҳаракатини Кобулда ҳукумат билан тинчлик ҳақидаги музокаралар столига ўтиришга кўндириш учун мулоқот қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Тиллерсоннинг сўзларига қараганда, АҚШ маъмурияти толиблар етакчилари қуролни ташлашга тайёр бўлган вазиятни яратишга кўмаклашишга интилмоқда.
« ‘Толибон’ ҳаракатига у ҳеч қачон ҳарбий ғалабага (Афғонистонда) эриша олмаслигини тушунтирдик», — дейди Америка дипломатияси раҳбари.
Тиллерсон АҚШ нуқтаи назарига кўра, толиблар афғон ҳукумати таркибига кириши мумкинлигини яна бир марта маълум қилди. Бироқ бунинг учун улар терроризмдан воз кечиши, бундай фаолият билан ҳеч қачон шуғулланмаслик мажбуриятини зиммасига олиши лозим, деб аниқлик киритади Америка ташқи сиёсат бошқармаси раҳбари.
Изоҳ (0)