Пойтахтда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Олий судлари раисларининг ўн иккинчи йиғилиши қатнашчилари 27 октябрь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси билан танишиш чоғида делегация аъзоларига ушбу объектда амалга оширилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида сўзлаб берилди.
Шунингдек, меҳмонлар Ҳазрати Имом мажмуаси, Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуасини зиёрат қилди, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан танишди.
Делегация аъзолари Тошкентнинг диққатга сазовор бошқа жойларида ҳам бўлди.
Изоҳ (0)