Россиялик бошловчи, 18 октябрь куни президентлик сайловида иштирок этишини маълум қилган Ксения Собчак Қрим ярим оролида янги референдум ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Россия халқаро мажбуриятларини бузди. Бу ҳисоб бошланиш нуқтаси. Қримда одамлар яшайди. Биз уларга геосиёсат субъектлари сифатида қарай олмаймиз. Мен вазиятдан чиқишни фақат янги мустақил референдум ўтказишда кўряпман», — деди Собчак Екатеринбургда тарафдорлари билан ўтказган учрашувида.
Собчак, шунингдек, янги референдум арафасида Қримда кенг миқёсли ва тенг ҳуқуқли ташвиқот ишлари ўтказилиши лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)