Россия ҳукумати хусусий уйларни 20 метр баландлик ва уч қават билан чеклаш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда мамлакат қурилиш вазири Михаил Мень баёнот берди, деб хабар қилади Meduza.
Вазирнинг сўзларига қараганда, айрим қурувчилар хусусий мулк ниқоби остида кўп қаватли турар-жойларни қурмоқда, бунга ҳиссадорлар маблағларини ҳам жалб этмоқда. Бу ҳолатнинг олдини олиш учун хусусий уйлар баландлигини чеклаш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, Мень 500 квадрат метрдан каттароқ ҳудудга эга индивидуал уй-жой қуришни режалаштирганларга лойиҳавий ҳужжатлар тақдим этиш, экспертиза ўтказиш каби мажбуриятларни юклашни таклиф қилмоқда.
500 квадрат метрдан камроқ майдонга эга уйлар қурилишида эски тартиб сақлаб қолинади, бунинг учун маҳаллий маъмурият бино қурилиши ва қурилиш ишларининг тугаганидан бохабар этилиши лозим.
Изоҳ (0)