Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, мамлакатда 2017 йилнинг биринчи ярмида чет эл махсус хизматларининг 30 нафар кадр айғоқчилари фош этилган. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 30 нафар чет эл разведкаси ходимлари ҳамда хориж махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишда гумондор 200 дан ортиқ шахс фош этилди», — деди давлат раҳбари Кремлда ўтган юқори унвонларга тақдим этилган зобитларни тақдирлаш маросимида.
Шунингдек, Путин разведка тизимида ўтказилаётган тизимли ишларнинг самарасини алоҳида қайд қилиб ўтди.
Изоҳ (0)