Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи аёл ўқитувчи Қўқон давлат институти сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш баҳонасида бир гуруҳ абитуриентдан 10 минг доллар олгани аниқланди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Айтилишича, аёл беш нафар абитуриентдан 2 минг доллардан олган. 55 ёшли фирибгар бу пулларни олиш чоғида жиноят устида қўлга олинди.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 168-моддаси бўйича фирибгарлик айблови билан жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)