Москва Давлат Думаси 25 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда меҳнат муҳожирлари учун патент қийматини 7 фоизга ошириб, 4,5 минг рублга етказиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Солиққа тортиш ҳақидаги қонунчиликка ўзгартириш шаҳар ҳокимияти томонидан киритилади. Дума қарорини ҳокимият тасдиқлаши талаб этилади.
«Меҳнат муҳожирларининг кўпчилиги ишлайдиган соҳалардаги ўртача маош 14 фоизга ошди. Муҳожирларнинг маоши пастроқ темпда ўсишини инобатга олган ҳолда биз коэффициентларни 7 фоизга қайта кўриб чиқишни ва муҳожирлар патенти қийматини 4,5 минг рубль этиб белгилашни таклиф қиламиз», — деб вазиятга изоҳ берди иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти раҳбари Владимир Ефимов.
Ефимовнинг сўзларига қараганда, патент нархи 2 йилдан бери ўзгаришсиз турибди.
Айни пайтда патент нархи 4,2 минг рублни ташкил этади.
Изоҳ (0)