Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинни Хитой Компартияси Марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайлангани ҳамда мамлакат тараққиётнинг янги босқичига қадам босганини кўрсатувчи 19-съезди ишининг муваффақиятли якунлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев ўз мактубида барча соҳалар модернизацияси ҳамда тезкор инновацион янгиланишга ўтиш курси эълон қилиниши Хитойнинг ҳар тарафлама тараққиё этишига кўмак бериши, унинг жаҳон сиёсат саҳнида етакчи ҳокимиятлардан бири сифатидаги ўрнини янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.
«Биргаликда амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли бугун Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқди», — дейилади хабарда.
«Биз гидроэнергетика, нефть-газ соҳаси, коммуникация тармоқлари, юқори технологиялар соҳасидаги кооперация сингари стратегик тармоқларда истиқболли лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилишига ўтдик. Парламентлараро ва минтақалараро алоқалар шиддатли ривожланмоқда, маданий-гуманитар алмашинув кенгаймоқда», — қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.
Унинг фикрича, бунинг бари кўп қиррали Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги бундан кейин ҳам чуқурлашиб боришига, ўзаро ҳамкорликнинг янада кўпроқ соҳаларини қамраб олишига бўлган ишончни янада орттиради.
Изоҳ (0)