Миланнинг «Интер» клуби А серия турнир жадвалида пешқадам бўлиб олди. Чемпионатнинг 10-турини айнан Лучано Спалетти жамоаси бошлади ва «Сампдория»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Аввалги турда «Интер» йўқотишларсиз келаётган «Наполи»дан очко тортиб олиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Шу тариқа Милан шаҳри жамоаси 10 та турда 26 очко тўплаб, ўз рекордини такрорлади. Жамоа 1997/98 йилги мавсумда ҳам 10 та турда 26 очко тўплашнинг уддасидан чиқа олган.
«Интер» навбатдаги 5 турни чемпионлик учун курашиши таҳмин қилинган клубларга қарши эмас, ўртамиёналарга қарши ўтказади. Демак, жамоада рекордни янгилаш учун имкониятлар етарлича.
Милан шаҳри жамоаси бунгача «Фиорентина» (3:0), «Рома» (3:1), «Милан» (3:2) каби етакчиларини таслим қила олди. «Наполи» билан эса голсиз дуранг ўйнади. Спалетти жамоаси амалдаги чемпион «Ювентус» билан 10 декабрь куни тўқнаш келади.
Италия А серияси 10-тур беллашувлари 24 октябрь, сешанба
«Интер» — «Сампдория» 3:2
Голлар: Милан Шкриняр, 18 (1:0). Мауро Икарди, 32 (2:0). Мауро Икарди, 55 (3:0). Давид Ковнацки, 64 (3:1). Фабио Квальярелла, 85 (3:2).25 октябрь, чоршанба«Аталанта» — «Верона» — 21:30 Спорт-ТВ«Рома» — «Кротоне» — 23:45«Ювентус» — «Спал» — 23:45 Спорт-ТВ«Женоа» — «Наполи» — 23:45«Фиорентина» — «Торино» — 23:45«Кьево» — «Милан» — 23:45«Болонья» — «Лацио» — 23:45
Изоҳ (0)