23 октябрь куни Президент «2017–2020 йилларда шаҳарларда кўп хонадонли арзон уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастури реализацияси бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Маълумот учун, ушбу дастур 2016 йилнинг 22 ноябрь куни Президент қарори билан тасдиқланган эди.
Ёш оилалар, эски уйларда истиқомат қилувчилар ва уй-жой шароити яхшиланишига муҳтож бошқа аҳоли қатламлари вакиллари бўлмиш потенциал заёмчилар бир ой ичида аниқланади. Улар билан тенг шартларда (20 йиллик кредит, 3 йиллик имтиёзли давр, дастлабки 5 йил давомида 7 фоизлик йиллик тўлов ва ҳ.к.) Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларига кредитлар тақдим этилади.
Кўрсатилган категориялар бўйича аризалар келиб тушмаса, хонадонлар аҳолининг бошқа қатламларига реализация қилинади. Бу ҳолатда ипотека ўн йилга расмийлаштирилади, имтиёзли давр эса олти ойни ташкил этади; ўз навбатида, бошланғич тўлов камида 50 фоизга тенг бўлади.
Қарорда икки ой ичида уй-жой тақсимланиши ва узоқ муддатли ипотекали кредитлар тақдим этилиши шаффофлигини таъминлаш мақсадида тегишли электрон тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этиш белгиланди.
2018 йилда кўп хонадонли уйлар қурилиши учун бир ой ичида заёмчилар билан шартномалар тузилиши ва бошланғич тўловлар қабул қилиниши лозим. Бошланғич тўловнинг ўртача миқдори 25 фоиз атрофида бўлади. Квартираларнинг қаватлар бўйича тақсимланишида суиистеъмолга йўл қўймаслик учун қаватга қараб тўлов миқдори ҳам ўзгариб боради.
Изоҳ (0)