2017 йилнинг 3 август куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат ижодкор аҳли вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда йирик компаниялар, ишлаб чиқариш ва хўжалик бирлашмалари, банкларнинг ижодий ташкилотларга ҳомийлик қилиш ҳақидаги ташаббус ва таклифлари қўллаб-қувватланди, деб ёзади IctNews.
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри ташаббуси билан «театр дўстлари клуби» ташкил этилди.
«Ўзбектелеком» АК Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрини замонавий қурилмалар ёруғлик техникаси ва овоз техникаси қурилмалари билан жиҳозлашга ҳомийлик ёрдамини кўрсатмоқда. Бу театр ижодий труппасига ўз ижодий режаларини янада юқори технологик даражада амалга ошириш имконини беради.
Изоҳ (0)