МТРКнинг Sport-TV канали Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон Чемпионати беллашувларини трансляция қилиши мумкин. Бу ҳақда каналнинг «Дарё»га яқин бўлган манбаси хабар берди.
Телеканал ЖЧ—2018 масаласини ўз режаларига киритган, бироқ бу борада тўлиқ келишувга эришиб улгурмаган. Боиси, мундиал трансляциясининг Марказий Осиё мамлакатлари учун нархи эълон қилинмаган. Шундай бўлса-да, МТРК раҳбарияти бундай ҳуқуқни тақдим этиши мумкин бўлган компаниялар билан алоқада бўлиб турибди.
Аввалроқ ЖЧ—2014 трансляция ҳуқуқи Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий 800 минг АҚШ долларига тушгани борасида норасмий гаплар бўлган эди. Бунда 5 та мамлакат бу суммани бўлиб тўлагани катта эҳтимол.
UzReport ва Futbol-TV канали раҳбарияти бу борада музокара ўтказмоқдами ёки йўқ — маълум эмас.
Изоҳ (0)