Италия миллий терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффонни ФИФА 2017 йилнинг энг яхши посбони сифатида тан олди ва уни The Best соврини билан тақдирлади.
Криштиану Роналду қаторасига иккинчи бор The Best Football Awards мукофотини қўлга киритди
Чемпионлар Лигасида қаторасига икки бор зафар қучган ягона мураббий Зидан 2017 йилнинг энг яхшиси бўлди
39 ёшли Буффон бу борада «Реал Мадрид» посбони Кейлор Навас ҳамда «Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер билан рақобат ҳосил қилганди. Овоз беришда қатнашганлар энг кўп бор Буффон номини қайд этди.Мазкур дарвозабон Чемпионлар Лигасининг финалигача жамоаси «Ювентус»ни олиб келди. Гарчи у финалда «Реал»дан 4 та гол ўтказиб юборган бўлса-да, овоз берувчилар Буффоннинг финалгача бўлган қаҳрамонликлари ҳақида унутмади. Зеро у гуруҳ босқичидаги жами 5 та беллашувда 2 тагина гол ўтказиб юборди. Кейинроқ эса плей-оффнинг 6 та ўйинида фақатгина 1 марта дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Бу кўрсаткичларидан кейин Буффоннинг «Олтин тўп» ва The Best учун курашиши ҳам таҳмин қилинганди. Бироқ унга «Ювентус»нинг финалда мағлуб бўлгани ҳалал бериб қолди.
Изоҳ (0)