Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат қўшинлари Сурия шимоли-ғарбида, Идлиб вилоятида ўтказган операция амалда якунланганини маълум қилди. Шу билан бирга, у Алеппо вилоятининг Африн минтақасида курд кучларининг мавжудлиги ҳали ҳам муаммо бўлиб қолаётганини таъкидлади, деб хабар беради «РБК».
24 октябрь куни ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламент фракцияси олдида чиқиш қилар экан, Эрдўғон депутатларга Туркия раҳбарияти «мамлакатга қарши таҳдидларни йўқ қилмоқчи» эканлигини маълум қилди.
Шу билан бирга, Эрдўғон Ғарб мамлакатларини курдларни қўллаб-қувватлашда яна бир бор айблади.
Унинг ахборотига кўра, курд милицияси — YPG отрядлари АҚШдан камида 3,5 минг юк машинасида қурол-яроғ олган ва Анқаранинг эътирозлари Оқ уйни тўхтатмаган.
Туркия армияси 8 октябрдан буён Идлибда операция ўтказмоқда.
Изоҳ (0)