24 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатга ишчи ташриф билан келган Россия статс-котиби — ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Россия муносабатларининг муҳим масалалари, жумладан, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президентининг жорий йил апрель ойида Россияга давлат ташрифи ва юқори даражадаги кенг кўламли музокаралари давлатлараро муносабатларда янги ва динамик босқични очиб берганлигини, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар кенгайтирганлиги, Ўзбекистон ва Россия вилоятларининг бевосита алоқаларини, шунингдек, маданий ва гуманитар алмашувларини фаоллаштиришга имкон яратгани таъкидланди.
Минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиш чоғида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу куннинг ўзида ташқи ишлар вазирлигида юқори даражадаги икки томонлама маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Музокараларда Россия элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.
Изоҳ (0)