Европа комиссияси Испания конституцион ва юридик тартибини ҳурмат қилади. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили Маргаритис Схинас баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Схинас хоним Каталонияга нисбатан кўрилаётган чоралар Испания конституциясига мувофиқ келишини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
10 октябрь куни Каталония раҳбари Карлес Пучдемон муқаддам ўтган референдум якунларига кўра мустақиллик декларациясини имзолади. Шу муносабат билан Испания федерал ҳукумати мухторият раҳбарларини мансабидан четлаштириш ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)