Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида нафақахўр аёл ўғриликда айбланиб ушланди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Айтилишича, 21 октябрь куни соат 8:00 да 62 ёшли Светлана Викторовна Череповская бекатда турган чоғи 40 ёшли аёлнинг сумкасидан катта миқдорда пулни ўғирлаган.
Бекатда автобус кутиб турган аёлнинг сумкасида 800 минг сўм бўлган.
Воқеа юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-банди бўйича ўғрилик айблови билан жиноий иш қўзғатилди. Аёлнинг шу турдаги бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)