АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Ироқ пойтахти Бағдодга эълон қилинмаган ташриф билан етиб келди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Тиллерсон шундай ташриф билан Кобулга борган ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашув ўтказган эди.
Агентлик ахборотига кўра, Бағдодда давлат котиби Ироқ президенти Фуад Маъсум ва бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан учрашади.
Изоҳ (0)