Ироқ Курдистон Марказий сайлов комиссияси парламент ва президент сайловлари 1 ноябрь куни бўлиб ўтмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, маҳаллий партиялара етарли миқдорда номзодлар тақдим этмаган, шу боис сайловлар ортга сурилади.
МСК раҳбари Хиндреан Муҳаммад мавжуд вазиятни парламент кўриб чиқиб, сайловнинг янги санасини белгилашини билдирди.
25 сентябрь куни бўлиб ўтган референдумда Курдистон сайловчиларининг кўпчилиги мустақилликни ёқлаб овоз берганидан сўнг мухторият ўз мустақил парламенти ва ҳукуматини шакллантиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)