Чеченистон раҳбарияти «Аҳмат» футбол жамоаси ўйини томошабинларга 100 фоиз тўлишини олий ўқув юртларидан талаб қилди. Талабни бажармаган талабалар ўқишдан, ректорлар эса ишдан бўшатилади, деб хабар беради Meduza.
14 октябрь куни икки талаба маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида «Аҳмат» жамоаси «Спартак»дан ўз уйида мағлуб бўлганидан сўнг Чеченистон давлат университетида бир қатор ОТМлар талабалари, деканлари ва ректорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтганини маълум қилган эди. Уларнинг сўзларига қараганда, йиғилишда Чеченистон ҳукумати вакили иштирок этган.
Ҳукумат вакили «ватанпарварлик йўқ»лигидан нолиган ҳамда ўйинга бормаганларнинг рўйхатини талаб қилган. Ушбу рўйхат асосида ректорлар ишдан, талабалар эса ўқишдан бўшатилишини айтган.
Яна бир талабага кўра, 30 октябрь куни Грознийда «Анжи»га қарши ўтадиган учрашувда трибуналар тўлмаган тақдирда ОТМ раҳбарларида «катта муаммолар» бўлиши ваъда қилинган.
Изоҳ (0)