Туркия дин ишлари бошқармаси раиси доктор Али Эрбош 19 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабарнома эълон қилинди.
Тошкентга икки кунлик сафари доирасида Али Эрбош Шавкат Мирзиёев билан суҳбат чоғида ота юрти Ўзбекистонга келганидан мамнуиятини билдирди. Шунингдек, икки мамлакат орасида муносабатларнинг янада ривожланиши, жумладан, дин таълими ва диний хизматлар масалалари бўйича фикр алмашинуви бўлиб ўтди.
Кўриб чиқилган масалалар орасида дин хизматлари, диний таълимдан ташқари, туркиялик талабаларнинг Бухоро, Самарқанд, Термиз, Тошкент каби шаҳарларга ташриф буюриши, шунингдек, Туркиянинг «Мавлоно» педагогик дастури доирасида мутахассис алмашиш сингари масалалар бор эди.
Шавкат Мирзиёев мусулмон давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, Ғарб мамлакатларида мавжуд исломофобияга ҳамда ИШИД, «Боко Ҳарам», «аш-Шабоб», FETO каби террорчи ҳаракатлари томонидан диннинг янглиш тақдим этилишига қарши ислом ўлкаларида соғлом дин таълими ва динни тўғри тушунишнинг йўлга қўйилиши, эътибор қаратиш лозимлигига эътибор қаратди.
Икки соат давом этган суҳбатда Али Эрбошга Кавказ мусулмонлари диний идораси раҳбари Аллоҳшукур Пошшозода ҳамроҳлик қилди.
Изоҳ (0)