Австралиянинг Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон—Австралия экспедицияси кодиректори, археолог Алисон Беттс Ўзбекистонда 25 йилдан бери Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ. Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий Ақчахонқалъа ёдгорлигида археологик тадқиқот ишларини олиб бормоқда, деб ёзади «Telegraf.uz».
Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг хабар беришича, Ақчахондан олти метрлик «одам» топилган.
«Ҳозир биз профессор Ғ. Хожаниязов билан Ақчахонқалъада археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз. Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимолий коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (олти метр) зардуштийлик худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин. Шунингдек, бу жойдан эркакларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди», — деди А. Беттс.
Изоҳ (0)