АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларига жанговар учувчисиз учувчи қурилмалар етказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Нью-Деҳли АҚШга мурожаат қилиб, 80–100 атрофида ҳужумкор Predator C Avenger дронларини етказиб беришни сўраган. Улар турли жанговар вазифаларни бажариши ва ракета ташиши кутилмоқда. Масала ижобий ҳал қилинса, шартнома қиймати 8 миллиард долларни ташкил этиши мумкин.
Муқаддам АҚШ маъмурияти Ҳиндистонга 22 та қуролсиз MQ-9B Guardian разведкачи дронларини 2 миллиард долларга етказиб беришга тайёрлигини билдирган эди.
Изоҳ (0)