АҚШнинг Суриядаги операцияси ҳали якунидан узоқ, лекин Раққанинг озод қилиниши ИШИДга қарши курашнинг муҳим босқичи бўлди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Ишимиз ниҳояси ҳали узоқ, лекин Раққанинг озод қилиниши ИШИДга қарши курашнинг муҳим палласи бўлди», — деди у.
Давлат котибининг сўзларига қараганда, АҚШ Раққа фуқаролар кенгаши ва бошқа маҳаллий иштирокчиларининг хавфсизликни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)