«Сурия демократик кучлари» қуролли отрядлари Суриянинг Раққа шаҳри ИШИД террорчиларидан тўла тозалангани ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар қилди.
«Ғалабамиз — террор устидан ғалаба, Раққанинг озод этилиши Сурияда террорчиларга қарши курашнинг янги саҳифасини очиб беради», — деди тузилма вакили Талал Силло.
Муқаддам АҚШ бошчилигадига халқаро коалиция вакили Райан Диллон «Сурия демократик кучлари» тузилмасининг араб ва курд отрядлари Раққа ҳудудининг 98 фоизини ИШИД террорчиларидан тозалаганини маълум қилган эди.
Операциянинг якуний босқичи 15 октябрь куни бошланди. У июнь ойидан буён қамал қилинади. Июль ойига келиб шаҳарнинг 30 фоизи террорчилардан озод қилинган эди.
14 октябрь куни Al Arabiya телеканали Раққа бутунлай озод этилганини хабар қилган эди, аммо кейинчалик бу маълумот инкор этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)