Польшанинг Сталева-Воля шаҳрида Vivo савдо маркази ташрифчиларига ҳужум уюштирилди. Полиция 27 ёшли эркак пичоқ билан ўткинчиларга ҳужум қилганини билдирди, деб хабар беради Meduza.
Дастлабки маълумотларга қараганда, тўққиз киши яраланган, уларнинг олти нафарида оғир жароҳатлар аниқланган. Кейинроқ полиция вакиллари 50 ёшли аёл шифохонада ҳаётдан кўз юмганини маълум қилди.
Ҳужум уюштирган эркак бошқа ташрифчилар томонидан ушланди. Жиноятчининг мотивлари ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)