2013–2016 йилларда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолар эксплуатацияси бошқармаси директори лавозимида ишлаган фуқарога нисбатан 30 миллион сўм миқдоридаги мол-мулкни талон-торож қилиш айби билан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тергов жараёнида аниқланишича, 1961 йили туғилган гумондор 3 йиллик фаолияти давомида бошқарма мол-мулкини талон-торож қилиш билан шуғулланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси 2-банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов жараёни давом этмоқда.
Изоҳ (0)