Германия ҳукуматининг номи келтирилмаган вакили Европа Иттифоқида ҳали ҳам Туркиянинг ушбу тузилмага қўшилиши борасида ягона нуқтаи назар йўқлигини тан олди. Бу ҳақда, Ғарб матбуотига таяниб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, манбанинг сўзларига қараганда, кўпчилик давлатлар ноаниқликдаги вазият давом этиши мумкин эмаслигини тушуниб турибди.
Айтилишича, Евроиттифоқ бу масалада умумий стратегияни ишлаб чиқишга тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)