Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига йўл олди ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш учун навбатдаги қадамни ташлади.

Фото: «Ал-Ҳилол»

Фото: «Ал-Ҳилол»

Ярим финалда клуб Эроннинг «Персиполис»и билан дуч келди. Томонларнинг Дубайда кечган илк ўйинида саудияликлар йирик ҳисобда устун келганди — 4:0. Мускатдаги жавоб учрашуви жанговор дуранг билан якун топди — 2:2.

Сурия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Умар Харбин Дубайдаги ўйинда хет-трик қайд этган бўлса, жавоб беллашувида «Ал-Ҳилол»нинг ҳар иккала голига ҳам муаллифлик қилди.

«Ал-Ҳилол» ва «Персиполис» гуруҳ босқичида ҳам ўзаро тўқнаш келган бўлиб, ҳар икки ўйинда ҳам ғолибни аниқлаб бўлмаганди — 1:1, 0:0.

*Саудия ва Эрон ўртасидаги низо сабаб, мазкур мамлакат жамоалари ўзаро тўқнашувларни нейтрал мамлакатлар, масалан, Уммонда, БААда ўтказиб келади.

«Ал-Ҳилол» Чемпионлар Лигасининг янги форматига асос солинган 2003 йилдан буён финалга фақатгина бир марта — 2014 йилги мавсумда етиб келган бўлиб, Австралиянинг «Вестерн Сидней» клубига имкониятни бой бериб қўйганди.

Финалнинг иккинчи иштирокчиси бугун — 18 октябрь куни бўлиб ўтадиган «Урава Ред» — «Шанхай СИПГ» ўртасидаги ўйиндан сўнг аниқ бўлади. Одил Аҳмедов тўп сурадиган Шанхай клуби ўз майдонида рақибини енга олмаганди — 1:1.

Осиё Чемпионлар Лигаси Ярим финал 17 октябрь, сешанба

«Персиполис» (Эрон) — «Ал-Ҳилол» (Саудия) 2:2

Голлар: Годвин Менҳа, 16 (1:0). Умар Харбин, 30 (1:1). Годвин Менҳа, 62 (2:1). Умар Харбин, 76 (2:2).Дастлабки ўйин: 0:4

Осиё Чемпионлар Лигасининг ғолиби шу йилнинг 6 декабрь куни БААда старт оладиган клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этади. Мундиалда БАА чемпиони «Ал-Жазира» ва Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби сифатида Мадриднинг «Реал» клублари ҳам қатнашади.

*«Ал-Жазира» сафида ўзбекистонлик Сардор Рашидов тўп суради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар