Президент Пётр Порошенконинг Киевнинг Козин қишлоғидаги шахсий қароргоҳига ҳарбий техника ва куч тузилмалари келтирилган. Бу ҳақда халқ депутати Виктория Войцицкая Facebook’да маълум қилди ва тегишли суратни илова қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бугун марказда норозилик намойишлари ўтказилган жойларда тартибни таъминлаш учун кўп сонли куч тузилмалари жалб қилинганлиги тушунарли. Бироқ президентнинг шахсий қароргоҳини қўриқлаш учун нега шунча одам ва техника келтирилди? Бир муддатга йўл ҳам ёпиб қўйилди. Бу ерда кимдан қўрқиш мумкин?», — деб ёзди халқ депутати. У илова қилган суратда техника ва одамларнинг камроқ қисмини кўриш мумкин.
Войцицкая, шунингдек, куч ходимлари ўзларининг ҳозирлигини машғулотлар ўтказилиши билан тушунтирганини маълум қилди.
Изоҳ (0)