24–25 октябрь кунлари Нукусда ва Мўйноқ туманида «Орол балиқларидан 99 таом» гастрономия фестивали ўтказилади. Бу ҳақда, Давлат туризм қўмитасига асосланиб, Uz24 хабар бермоқда.
Ўша кунлари Бердақ ва Ажиниёз хотирасига бағишланган халқаро шеър ва мусиқа фестивали, шунингдек, халқаро экофестиваль ҳамда «Орол денгиз ва Мўйноқнинг тикланиши» мавзуидаги конференция ўтказилади.
Мўйноқ туманида, Орол денгизи соҳилида янги туристик инфраструктура, ўтов лагерлари, машиналарда ва квадротциклларда сафари уюштириш имконияти яратилди.
Февраль ойининг охирида Шавкат Мирзиёев Мўйноқни ривожлантириш дастурини тасдиқлаган эди. Ушбу порт шаҳар дастур асосида туристик марказга айлантирилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)