Америкалик ёзувчи Жорж Сондерс «Линкольн Бардода» (Lincoln in the Bardo) романи билан Букер мукофоти совриндорига айланди. Бу ҳақда мукофотнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Китобда АҚШ президенти Авраам Линкольн ҳақида ҳикоя қилинади. Сюжет бўйича ўғлининг қабрига келган президент буддизмда тасвирланган икки дунё ўртасидаги руҳий ҳолатга тушиб қолади ва вафот этганлар билан суҳбатлашади.
Сондерс бунга қадар олти марта ушбу мукофотга номзодлик қилган. 50 минг фунт стерлинг миқдоридаги пул мукофотидан ташқари ёзувчи ижоди дунёвий машҳурликка эришади.
Изоҳ (0)